RU

Последние новости

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Назорат учрашуви: “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1 Новости

Назорат учрашуви: “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

“Қизилқум” жамоаси 20 январдан бошлаб учинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Кончилар йиғин доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказдилар.
 
26 январь куни Юрий Лукин шогирдлари Навоий шаҳрида бўлиб ўтган бу галги ўртоқлик ўйинида Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари билан куч синашдилар. Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечган баҳсда навоийликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Дастлаб биринчи бўлимда кончилардан Алишер Холиқов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Руслан Вагапов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
 
Учрашув тугашига ўн дақиқа қолганида Турғун Қобилов ўртадаги фарқни биттага қисқартириди — 2:1. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.
 
“Қизилқум” жамоаси бош мураббий Юрий Лукин “Сўғдиёна”га қарши қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
 
Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Элдор Бойматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Руслан Вагапов, Шерали Жўраев, Владимир Шишелов, Алишер Холиқов.
 
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Азизжон Абдуллаев, Наврўз Алимов, Файзулла Қамбаров, Жамшид Шохназаров, Руслан Санаев, Азизбек Усмонов.
 
Голлар: Алишер Холиқов (31-пен), Руслан Вагапов (75) — Турғун Қобилов (80).
 
Режага мувофиқ, “Қизилқум” жамоаси 2 февралга қадар машғулотларни Навоийда давом эттиришади. 3 февралдан бошлаб кончилар пойтахтда йиғин ташкил этишни режалаштиришган.
 
Мазкур йиғин доирасида Юрий Лукин шогирдлари олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Улар пойтахтдаги илк синов-назорат учрашувини “Олмалиқ” вакилларига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика