RU

Последние новости

21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  0 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  4 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1 Новости

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.

“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1.

Навоийликлар ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал этишди. "Қизилқум" таркибида кўрикдан ўтаётган россиялик легионер Руслан Маргиев икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, яна бир гол бошқа бир легионер астралиялик Стивен Лустица ҳисобига ёзилди.

Мазкур учрашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Лаша Тотадзе, Салим Мустафоев, Саиджамол Давлатжонов, Стивен Лустица, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Достон Ибрагимов, Мате Ватцадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар:
Артём Макосин, Воҳид Шодиев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Жаҳонов, Нодирхон Камолов, Суҳроб Ярашев.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, яна икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика