RU

Последние новости

07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  0 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  5 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  5 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - Ўзбекистон (U19) - 2:1 Новости

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - Ўзбекистон (U19) - 2:1

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Сўнгги ойда ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг деярли барчасида мағлубиятга учраган “Оқ-тепа” бугун ғалаба қозонди. Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши кечган баҳс 2:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб, биринчи бўлим охирларида Алишер Шоғуломовнинг ажойиб пасини ҳужумчи Хуршид Йўлдошев гол билан якунлади. Танаффусдан сўнг Никита Павленко жуда чиройли гол муаллифига айланди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган ярим ҳимоячи 25 метрлардан дарвозани нишонга олди. Учрашув якунланишига олти дақиқа қолганида ҳисоб қисқарди. Терма жамоа ҳужумчиси Алишер Мирзаев жарима майдони ичида чаққон ҳаракатлари билан ҳимоячиларимизни доғда қолдириб, дарвозани ишғол қилди. Қолган дақиқаларда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага Қозоғистоннинг “Булат” клубига қарши ўтказади. Беллашув “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 16:00да бошланади.


Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – ЎЗБЕКИСТОН ё.т.ж. – 2:1 (1:0)
25 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Игорь Худойдотов.
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов (Шоҳруҳ Эшбўтаев, 76), Нодир Тешабоев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 72), Саид Топилов (Шоҳруҳ Пирназаров, 74), Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев (Нодир Саъдуллаев, 72), Илдар Магдеев (Зокир Мирзааҳмедов, 77), Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Никита Павленко, Темур Усмонов.
Голлар: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 42 – 1:0. Никита Павленко, 68 – 2:0. Алишер Мирзаев, 84 – 2:1.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика