RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” 3:1 Новости

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” 3:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг спарринг рақиби 2015 йилги мавсумда Хитой чемпионатида 5-ўринни эгаллаган “Хенан Жианье” клуби бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор” хитойликлардан 3:1 ҳисобида устун келди. Биринчи бўлимда Дилшодбек Аҳмадалиевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг “Хенан Жианье” дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин захирадан майдон майдонга тушган Забихилло Ўринбоев бурчак тўпидан сўнг бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Орадан бир дақиқа ўтиб, “Хенан Жианье” аъзоси Йин Хонгбо ҳисобни қисқартиришга эришди – 2:1. Учрашув якунланиши арафасида Минори Сато ва Шаҳзодбек Нурматов уюштирган комбинацияни япониялик футболчи чиройли гол билан якунлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” назорат учрашувида Хитойнинг “Хенан Жианье” клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ХЕНАН ЖИАНЬЕ” (Хитой) 3:1 (1:0)
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов 35 пенальти (1:0), Забиҳилло Ўринбоев 53 (2:0), Йин Хонгбо 60 (2:1), Минори Сато 89 (3:1)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 18.Дилшодбек Аҳмадалиев, 4.Рустамжон Ашурматов, 34.Жавлон Мирабдуллаев, 48.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов (19.Забиҳилло Ўринбоев 46), 5.Дилшод Жўраев (9.Минори Сато 52), 29.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов (44.Санжар Қодирқулов 75), 16.Баҳодир Насимов, 10.Элдор Шомуродов (11.Шаҳзодбек Нурматов 75)
25 январь. Дубай. “Жебел Али” мажмуаси.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика