RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  25 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Назорат учрашуви. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:1 Новости

Назорат учрашуви. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:1

Миллий терма жамоа иштирокидаги учрашувлар туфайли олий лигада қисқа танаффус эълон қилинган эди.

Юзага келган икки ҳафталик оралиқ пайтида “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди. Баҳсда Сергей Лушчан бошчилигидаги “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

20-дақиқада Ғулом Ўрунов ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Анвар Ражабов ташкил этилган чиройли комбинацияни ажойиб гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Иккинчи бўлим бошларида “Олмалиқ” ҳужумчиси Алишер Шоғуломов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Муроджон Зуҳуров қайтаришга эришди. Бўлим ўрталарида эса “Олмалиқ” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Пенальтини Шакер Зуаги аниқ амалга ошириб, “Бунёдкор”га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Умуман олганда, учрашув қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 2:1 (1:1)
Голлар: Ғулом Ўрунов 20 (0:1), Анвар Ражабов 25 (1:1), Шакер Зуаги 74 (2:1)
Амалга оширилмаган пенальти: Алишер Шоғуломов 51 (дарвозабон)
Четлатишлар: Дилшод Жўраев 62, Неманья Йованович 62, Минори Сато 70
“Бунёдкор”: Муроджон Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Рустамжон Ашурматов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Самир Бекрич, Виктор Карпенко, Воҳид Шодиев, Анвар Ражабов
Захирадан майдонга тушганлар: Георгий Погосов, Вячеслав Пурак, Эргаш Исмоилов, Сардор Азимов, Минори Сато, Шакер Зуаги
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика