RU

Последние новости

13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  2 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  6 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  14

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Ал Ваҳда" 1:1 Новости

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Ал Ваҳда" 1:1

Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" кеча Абу Дабидаги йиғин доирасида "Ал Ваҳда" билан назорат учрашуви ўтказди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Селим Нурмурадовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам "Ал Ваҳда" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов голга айлантирди - 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтгач "Ал Ваҳда" қанот ҳимоячиси Педро узоқдан ажойиб гол урди - 1:1.

Иккинчи таймда томонлар гол ура олишмади. Фақатгина Дилшод Аҳмадалиев симуляция учун иккинчи бор сариқ карточка олиб майдонни тарк этганини таъкидлаш лозим. Мураббийлар бундай ҳолатда тўлиқ таркиб билан ўйнашга келишиб олишгани боис Аҳмадалиевнинг ўрнини Расул Йўлдошев эгаллади.


"Бунёдкор" - "Ал Ваҳда" 1:1
Гол:
Мурод Холмуҳаммедов пенальти
"Бунёдкор" (1-тайм): 1. Абдумавлон Абдужалилов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Анвар Ғофуров, 34. Суҳроб Иззатов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 14. Мурод Холмуҳаммедов, 13. Лутфулла Тўраев, 30. Селим Нурмурадов, 49. Фаррух Икромов, 11. Ҳумоюн Муртазоев, 22. Сардор Абдураимов.

Четлатиш: Дилшод Аҳмадалиев (2СК)



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика