RU

Последние новости

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  7 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1 Новости

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1

Туркияда йиғин ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди.

Арманистоннинг “Широқ” клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим “Нефтчи”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга оширди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. Фарғона жамоаси баҳсда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Руслан Матниёзов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Терентий Луцевич, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби Украинанинг “Днепр” Дзержинск жамоаси ҳисобланади. Беллашув 14 февраль куни бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика