Навбат Гурцкаяга. У Ўруновни "Спартак"га керак эмас деб ҳисоблайди
29 июл 2020 11:54
Новости
Навбат Гурцкаяга. У Ўруновни "Спартак"га керак эмас деб ҳисоблайди
Агент Тимур Гурцкая Остон Ўруновнинг "Спартак"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Уфа"нинг ўзбекистонлик футболчиси анчадан бери "Спартак"нинг қизиқишига сабаб бўлган ва у Москва клубига ўтишга жуда яқин. Тимурнинг фикрича эса ҳамюртимиз "Спартак"га керак эмас.
"Ўрунов? Бу позицияда "Спартак"га ҳеч ким керак эмас деб ҳисоблайман. Уларда бу позицияда 8-рақамда ўйнай оладиган кўп ўйинчиларга бор: Крал, Тиль, Зобнин. Уларда бошқа позициялар кучсиз.
Унда нега олишмоқда? Бу саволни Газизовга беринг. Мен уларни нега бу футболчини олаётганини билмайман. Умуман тушунарсиз.
Ҳужумкор ўйинчи учун унда паслар йўқ, мудофаа ўйинчиси сифатида эса у етарли даражада рақибларидан тўпларни олиб қўя олмайди. Нега уни олишаётганини билмайман", - дейди Гурцкая "Футбольный Биги" ютуб-каналида.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии