"Навбаҳор"нинг икки футболчиси Австралияга боради
05 ноя 2018 21:04
Новости
"Навбаҳор"нинг икки футболчиси Австралияга боради
Осиё Кубоги–2019 мусобақасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11-23 ноябрь кунлари Австралияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Мазкур йиғин доирасида Эктор Купер шогирдлари “яшил қитъа”да Жанубий Корея ва Ливан терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштиришган.
Миллий термамизнинг бўлажак йиғинига Наманганнинг “Навбаҳор” клубидан 2 нафар футболчи – ҳимоячи Даврон Ҳошимов ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев таклиф этилдилар.
Комментарии