RU

Последние новости

00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1

"Навбаҳор"нинг эртанги рақиби ва ўзбек клублари учун омадли стадион ҳақида Новости

"Навбаҳор"нинг эртанги рақиби ва ўзбек клублари учун омадли стадион ҳақида

"Навбаҳор" жамоаси ОЧЛ саралаш босқичида Қатарнинг "Ал Вакра" жамоасига қарши майдонга чиқади."Навбаҳор" рақиби ҳақида нималарни билишимиз керак?

"Ал Вакра" жамоаси 1959 йил ташкил этилган ва ўй ўйинларини "Ал Жануб" стадионида ўтказади. Жамоа ўз тарихида икки маротаба Қатар чемпиони ва 4 карра Қатар Суперкубогида ғолиб бўлган.

"Ал Вакра" жамоаси ўтган мавсум "Қатар юлдузлар лигасида" тўртинчи ўринни эгаллади. Янги мавсумнинг биринчи турида эса "Ал Муайдар" жамоасига қарши ўйин ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу йилдан Қатар чемпионатида легионерлар лимити 7 тага оширилгани туфайли, жамоа бош мураббийи испаниялик Бартоломе Маркес "Ал Вакра" таркибида барча 7 нафар легионерни майдонга туширди:

Ҳамди Фатҳи  (Миср)

Миср терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси/


Желсон Дала (Ангола)

Ангола терма жамоаси ҳужумчиси, "Спортинг" сафида тўп тепган

Трент Сейнсбери (Австралия)

Австралия терма жамоасининг тажрибали марказий ҳимоячиси;


Лукас Мендеш (Бразилия)

Бразилиялик 33 ёшли марказий ҳимоячи

Аюб Ассал (Англия)

Келиб чиқиш марокашлик бўлган ҳужумчи - Англия футбол мактаби тарбияланувчиси

Моҳаммад Бенетту (Жазоир)

Жазоирлик 33 ёшли ҳужумчи, жамоанинг кўп йиллик етакчиси;

Омар Салаҳ (Иордания)

Иордания ёшлар терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси.


Узбек клублари учун омадли стадион

Эртанги учрашувга "Ал Жануб" стадиони мезбонлик қилади ва ушбу стадион узбек клублари учун бегона эмас. 2020 йилги Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи COVID-19 пандемияси туфайли марказлаштирилган ҳолда Қатарда ўтказилган эди. Ўша мавсум "Ал Жануб" стадиони "B" гуруҳи баҳсларини қабул қилган ва "Пахтакор" жамоаси учта ўйинни "Ал Жануб" стадионида ўтказган эди. "Пахтакор" жамоаси жами ушбу стадионда тўртта ўйин ўтказган ва икки ғалаба, бир дуранг ва бир маротаба мағлубиятга учраган. Шота Арвеладзе шогирдлари 1/8 баҳсида Эроннинг "Истиқлол" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. "Навбаҳор" ҳам эртага узбек клубларининг яхши анъанасини давом этира оладими?

Шунингдек, "Ал Жануб" стадиони ЖЧ-2022 ўйинларини қабул қилган. Жаҳон чемпионати доирасида "Ал Жануб" стадиони 7та учрашувга мезбонлик қилган(D гуруҳида 3 учрашув ва G гуруҳида 2 учрашув, 1/8 финал). Жаҳон чемпионати вақти Франция, Уругвай, Хорватия каби машҳур терма жамоалар ушбу стадионда ўйин ўтказишган, айнан Уругвай терма жамоаси D гуруҳининг учинчи турида Ганага қарши ўйин ўтказади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига қарамай гуруҳ босқичида қолиб кетади. Суарезнинг қўз ёшларига сабаб бўлган ўйин айнан "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтган эди.

Жамоа бош мураббийи - Бартоломе Маркес. 61 ёшлик мутахассис футболчилик фаолиятини асосий қисмини  "Эспаньол" жамоасида ўтказган. Мураббийлик фаолияти давомида "Эспаньол", Ироқ ва "Сент-Труйден" жамоаларда мураббий ва ассистен бўлиб ишлаган. "Ал Вакра" жамоасида 2018 йилдан бери ишлаб келмоқда

"Ал Вакра" (Ал-Вакра, Қатар) - "Навбаҳор" (Наманган, Ўзбекистон)

Осиё Чемпионлар Лигаси. Саралаш босқичи

22.08.2023 (сешанба)

“Ал-жануб” стадиони. Ал-Вакра

20:30 (Ўзбекистон вақти билан)

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Кота Ватанабе, Такуми Такаги, Юдаи Ямамото.

Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика