"Навбаҳор"дан камроқ пул сўрамасанг, ногирон қилиб қўямиз". Россияда Канчельскисга таҳдид қилишди
01 дек 2021 14:52
Новости
"Навбаҳор"дан камроқ пул сўрамасанг, ногирон қилиб қўямиз". Россияда Канчельскисга таҳдид қилишди
"Навбаҳор" клуби собиқ устози Андрей Канчельскис полицияга мурожаат қилди.
Канчельскиснинг айтишича 22 ноябрь куни тунда кафеда унинг ёнига икки нафар нотаниш шахс келиб "Навбаҳор"дан сўраётган пулни камайтиришни талаб қилишган. Август ойида ФИФА Наманган клубига Канчельскисга 1,6 млн евро тўлаб бериши борасида қарор чиқарганди). Андрейга 80 минг еврога рози бўлишни таклиф қилишган, агар рад қилса уни ногирон қилиб қўйиш билан таҳдид қилишган. Канчельскис ушбу таклифга рози бўлмаган ва полицияга мурожаат қилган. У ерда текширув бошланди.
Канчельскис 2018 йил октябрь ойидан 2019 йил июнь ойигача "Навбаҳор"да ишлаган, ўша йилнинг август ойида яна клубга қайтган. 2020 йил октябрь ойида клуб томонидан қарздорликлар кўпайиб кетгани боис "Навбаҳор"ни тарк этганди.
Комментарии