RU

Последние новости

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди Новости

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Наманганнинг “Навбаҳор” клубида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий сифатида иш бошлаганди.

15 октябрь куни яна бир россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков Наманганга келади. Беленков парвоз қилган самолёт шу куни эрталабки соат 6:30да Наманган аэропортига қўнади. Мазкур мутахассисни “Навбаҳор” ПФК вакиллари ва мухлисларнинг кутиб олишлари режалаштирилмоқда.

Алексей Беленков 1957 йилнинг 26 мартида Россиянинг Москва вилоятида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Торпедо” (Москва, 1974-1977), ЦСКА (Москва, 1978-1980), “Локомотив” (Москва, 1981-1982) клубларида тўп сурган. Шунингдек, собиқ иттифоқ U-19, собиқ иттифоқ U-21терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Алексей Беленков

Мураббийлик фаолиятида давомида эса Россиянинг “Пеле” (1992), “Торпедо - МКБ” (1993), “Титан” (1994-1995, 1997-1998), “Шинник” (1996), “Сатурн-2” (2000), “Сатурн- Ren-TV” (2001-2002), “Сокол” (2003), “Химки” (2004, 2012-2013), “Сатурн” (2005-2006), ЦСКА (ўринбосарлар, 2008), “Алания” (2009), “Торпедо - ЗИЛ” (2010), “Уфа” (2011), “Динамо” (Брянск, 2012), “Торпедо” (Москва, 2014-2015), “Солярис” (2016) ва Қозоғистоннинг “Шахтёр” (Қарағанда, 2004) клубларида ишлаган. 2016 йилдан буён айни пайтгача Россиянинг “Томь” (Томск) жамоасида фаолият олиб бораётганди.

Келаси ҳафтадан эса Алексей Беленков “Навбаҳор”да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлайди.

Айни пайтда “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан Андрей Канчельскис, Шавкат Абдухўжаев, Дурбек Умаралиев,  Мустафо Байрамов ва Аъзам Ражаббаев ўрин олишган.

 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика