"Навбаҳор": Ёшларимиз воҳа сари юзланишди
08 апр 2016 08:05
Новости
"Навбаҳор": Ёшларимиз воҳа сари юзланишди
Асосий таркиб аъзолари пойтахтдаги “Геофизика” қароргоҳида шуғулланишаётган бўлса ёшларимиз ҳозирликни Наманганда олиб боришди. Айни пайтда Дурбек Умаралиев бошчилигидаги ёшларимиз Тошкент-Қарши поездида Қашқадарё вилояти сари йўлга чиқишга улгуришган. Ёшларимиз бир неча соатдан кейин Қаршига етиб боришади. Эртага тушдан кейин ёшларимиз Муборакка йўл олишади. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган “Машъал” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин 8 апрель куни соат 16.00 да бошланади.
Асосий таркиб азолари бугун Тошкентда олиб борилган машғулотларни якунига етказишди. Жамоамиз аъзолари эртага тонгда Тошкент-Қарши поезди орқали белгиланган манзил сари сафарга отланишади. Қашқадарё вилоятига етиб борадиган Ғофуров шогирдлари эртага ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказишади. Эслатиб ўтамиз, 9 апрель санаси соат 16.30да Б.Вафоев номли ўйингоҳда старт оладиган учрашувни Тимур Тўхтасинов бошчилигидаги андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Комментарии