RU

Последние новости

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  0 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  7 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  41 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди Новости

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди

Теги :  Нефтчи
Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этаётган ёшларимиз бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувни “Нефтчи-1” жамоасига қарши ўтказишди.

Фарғоналиклар билан ўтган ўйинда футболчиларимиз ижобий натижа сари ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар икки жамоа футболчиларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб этмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. “Нефтчи” билан ўтган ўйинда жамоамиз таркибида ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни ҳам тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Искандар Сидиқжанов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аббос Ғуломов, Акбарали Холдоров (Музаффар Абдуллаев), Аҳмад Мамадалиев (Илҳом Алибоев), Ислом Абдуқодиров (Бобир Тиллабоев), Абдумалик Абдуллаев (Иброҳим Исмоилов).

Шу тариқа “А” гуруҳида қатнашган ёшларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни банд этишди. Гуруҳ ғолиблигини Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” 7 очко билан қўлга киритган бўлса “Нефтчи” клубининг биринчи таркиби беш очко билан иккинчи поғонада қайд этилди. Сўнгги ўринни эса очко тўплай олмаган Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси банд этди. Гуруҳда қайд этилган Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада қатнашмаганлиги сабабли Ўш жамоасига қарши ўйин ўтказилмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика