RU

Последние новости

17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  0 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  6 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  4 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  14 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  2

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди Новости

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди

Бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор"нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Маросим аввалида мониторда "Навбаҳор" матбуот ва медиа хизматлари  томонидан тайёрланган, 2022 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Сўнгра Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга сўз берилди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида ўтган мавсум вилоятимиз футболи учун самарали йил бўлганлиги, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2 та халқаро турнир бўлиб ўтганлиги, миллий терма жамоамиз ўша мусобақаларда зафар қучиб, жумладан, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари вилоятимизда кенг миқёсда нишонланганлиги, "Навбаҳор"нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасига йўл олганлиги, шунингдек, "Навбаҳор-Фарм" Биринчи лигада зафар қучиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг U-19, U-16 ва U-13 жамоалари ҳам ўзи иштирок этган чемпионатларда чемпион бўлганлиги, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган жамоа футболчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти билан биргаликда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда вилоятимиз сектор раҳбарларига кумуш медаллар топширилди.

Сўнгра жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян сўзга чиқиб, янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижага эришишларини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг жамоа футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Унга кўра, янги мавсумда дарвозабонлар — Ўткир Юсупов - 1, Озодбек Маърупов - 41, Хуршид Хўжаев - 46, майдонда тўп тепадиган футболчилар — Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов - 33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақам остида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Сўнгра жамоа сардори Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

Маросим якунида "Навбаҳор" футболчилари мухлисларга дастхатлари туширилган тўплар совға қилишди.      

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика