RU

Последние новости

03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  0 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  8 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  35 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  21 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  1 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  0 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  3 22:33Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"  30 22:15"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади  2 21:54"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди  0 21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  25 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  61 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  10

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик Новости

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик

Championat.asia сайти рус бўлими ходими Николай Егоричев "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг ҳозирги аҳволи хусусида иккита омилни келтириб ўтди.

Чемпионликка интилган ва ҳар бурчакда бу ҳақда бақираётган жамоаларнинг бундай ўйнашга ҳаққи йўқ.

Бу икки жамоа лигадаги энг кучли таркибга эга. Ва агар бу таркиб, аниқроғи, "терилган ўйинчилар" ҳам натижа бермаётган бўлса, нима учун бундай бўлаётганига иккита вариант қолади.

1) Мураббий омили. Агар мураббий кучли ўйинчиларни ўзаро ўйнатолмаса ва натижа бера олмаса, бу унинг айбидир. Ўйинчиларга мос тактика танламаган, футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмаган ва ҳоказо.



2) Футболчилар омили. Агар мураббий ҳамма нарсани тўғри бажарган ва жамоани ўйинларга яхши тайёрлаган деб ҳисобласак, қолган вариант шу. Эҳтимол, футболчилар чемпионлик учун курашадиган жамоаларда ўйнамагани учун жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётгандир. Шунинг учун, ҳал қилувчи паллада улар панд беришмоқда. Масалан, улар қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмаяпти.



Катта эҳтимол билан бу икки омил ёнма-ён келади. Ҳар ким ўз йўлида айбдор.

Омадсизлик ва қулай имкониятлардан фойдаланишдаги оқсашлар ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз ("Насаф" ёки "Навбаҳор") чемпионлик учун курашмоқчи бўлсангиз, унда "Андижон", "Қизилқум", "Олимпик", "Металлург", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишингиз керак. Агар сиз бундай рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотсангиз, асосий рақиблар билан ўйинларда нима бўлади?

Буларнинг барчаси яна чемпион ўзгаришини кўрмаслигимизга олиб келиши мумкин. Қайсидир маънода қайта ишга туширилган "Пахтакор"да жадаллик кучаймоқда. Шу билан бирга, Максим Шацких шогирдлари ҳали "чемпионлик ўйини"ни кўрсатгани йўқ. Аммо "Навбаҳор" ва "Насаф"да ҳам худди шу ҳол кузатилмоқда.

Балки бу мавсумдаги ягона "умид" – ОКМК.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика