RU

Последние новости

08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида катта интервью берди  0 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  6 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  14 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  1 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  3 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  5 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  11 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  22

"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди Новости

"Навбаҳор": Тоировдан сўнг Почуев ҳам жамоани тарк этди

Мамлакат чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейин "Навбаҳор" футболчилари қисқа муддатлик таътилга чиқишганди.
Гарчи иккинчи даврани бошланишига деярли бир ой вақт бўлсада, жамоаларни машғулотларда иштирок этиши барчага маълум. Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлашни режалаштирган. Ўқув-йиғин машғулотларнинг дастлабки қисми Наманганда ташкил этилади. Машғулотларнинг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳам кўпчилик мухлисларимизни қизиқтириши табиий ҳол. Аввалроқ хабар берганимиздек, тажрибали ҳимоячилардан бири Абдумажит Тоиров “Металлург”га қарши ўйин олдидан жамоани тарк этганди. Жароҳат боис анчадан бери майдонга туша олмаётган яна бир ҳимоячи Виталий Почуев ҳам иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Бироз олдин Почуев футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганлигини ҳам айтганди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ҳимоячини мавсумнинг иккинчи қисмида бирор-бир клуб сафида кўрмаслигимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тоиров ва Почуевлардан ташқари биринчи даврада ишончни оқламаган айрим ўйинчиларга ҳам жавоб бериш кўзда тутилган. Мураббийлар кенгаши бу борада якуний қарорга келгач, жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчиларнинг номига ойдинлик киритилади. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида эса тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Демак, яқин орада машғулотларда янги ўйинчиларни кўриш имкониятига эга бўламиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз жамоада рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар бўлиб борасиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика