RU

Последние новости

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  2 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди Новости

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди

Бугун футболчиларимиз қисқа муддатлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришишади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда ўтказилади.
Бу сафарги машғулотлар давомида таркибга янги футболчиларни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан айни пайтда жамоамизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги вақтинчалик қароргоҳига ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган Санъат Шихов ҳамда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Раҳматилло Мелибоевлар етиб келишди. Шунингдек, молдовалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Сергей Георгиев ҳам кўрикдан ўтиш учун “Навбаҳор”га таклиф этилди.

Георгиев 2014 йилги мавсумни Тирасполнинг “Шериф” клубида ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз. 23 ёшли ярим ҳимоячи шу пайтга қадар асосан “Шериф” шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумни Георгиев “Тирасполь” ва “Динамо-Авто” клубларида ўтказгач, ўтган йили яна “Шериф”га қайтган. Фаолияти давомида 123 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи рақиблар дарвозасига 16 та гол урган. 1991 йилнинг 20 октябрида Чирсова шаҳрида туғилган тўрт марта Молдова чемпионлигини қўлга киритган. Шу билан биргаликда икки марта Молдова кубогида ҳам зафар қучган. Бир бор эса МДҲ Чемпионлар кубогини ҳам қўлга киритган.

Яқин кунларда жамоамиз сафига болгариялик посбон Эмил Михайлов ҳам қўшилади. Болгария “А” лигасида иштирок этаётган “Марек” клубидан таклиф этилган ушбу посбон 1988 йилнинг 5 май санасида туғилган. 26 ёшли дарвозабон “Марек”дан ташқари шу пайтга қадар мамлакатнинг “Академик”, “Разград”, “Локомотив” (София) ва “Черно Море” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган Михайлов Болгария чемпионатларида 55 та ўйинда майдонга тушган. Айни пайтда дарвозабонга Ўзбекистон визасини олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистон футбол Федерациясига тақдим этилди.

Ҳужжат билан боғлиқ ишлар якунига етгач, Михайлов шу кунларда юртимизга етиб келиб жамоамиз сафига қўшилади.  Олдинги йиғин чоғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични “Навбаҳор”да қолмаслигини эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Эртага жамоамиз сафига 2014 йилги мавсумни “Динамо”да ўтказган Азамат Бобожоновни ҳам қўшилиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳали селекция ишларини тўхтатмаганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларнинг номзодлари кўриб чиқилмоқда. “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар эса йиғинларга жалб этилади. Мураббийлар кўригидан ўтган ўйинчилар эса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика