RU

Последние новости

09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  7 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  4 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  1 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  20 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  3

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин Новости

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор спортнинг ушбу тури бўйича халқаро эътирофга молик муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида Наманган вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида бунёдкорлик ва реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Стадион мажмуасида аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, ва мураббийлар учун алоҳида хоналар, анжуманлар зали барпо этилмоқда. Йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар замонавий муҳандислик талабларига кўра пастки ва юқори қаватларга бўлинган, трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.

Битта видеотабло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳамда теле- ва радиотрансляция сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Йирик қурилиш майдонига айланган мазкур объектни Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда вилоятда давлатимиз раҳбарининг қарори асосида махсус дастур қабул қилиниб, мавжуд стадионлар, футбол клублари қошидаги мактабларнинг спорт иншоотларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, замон талаблари даражасида жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур дастурга мувофиқ, “Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22-, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилиб, инфратузилмаси яхшиланади ва жиҳозланади.
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика