"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"
12 окт 2024 12:06
Новости
"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"
"Навбаҳор" собиқ устози, "Манчестер Юнайтед" экс футболчиси Андрей Канчельскис МЮ устозлигига ким мосроқлигини айтди.
Маълум бўлишича, агар Эрик тен Хаг Манчестер клубини тарк этса унинг ўрнини Томас Тухель эгаллаши мумкин.
"Ўйлашимча, айни дамда Тухель энг яхши номзод. Бироқ Саутгейт ҳам ёмон мураббий эмас, уни ҳурмат қиламан. Бироқ у терма жамоада ишлаган, клуб ва терма жамоа устози бўлиш - бу бир хил нарса эмас.
Шу сабабли Тухель МЮ учун Саутгейтдан кўра мосроқ номзод деб ҳисоблайман" - деди МЮ собиқ устози.
Эслатиб ўтамиз, Канчельскис 2018-2020 йилларда "Навбаҳор" устози сифатида ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии