RU

Последние новости

08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  11 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг Новости

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани ташкил этилди.
Унинг биринчи қисмида ғузорликлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Бугун "Навбаҳор" билан Наманганда ўйнаш жуда қийин бўлишини билган эдик. Биринчи навбатда "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Тўпни назорат қилиш бўйича устунликка эришган бўлсакда, аммо мезбонлар тўртта яратган вазиятидан унумли фойдаланди. Бизда эса бу борада муаммолар мавжуд. Бундан аввалги беллашувларда ҳам ҳимоя чизиғимизда муаммоларимиз кўплиги кўзга ташланмоқда. 13- турда "Локомотив"дан тўртта тўп ўтказиб юбордик, кубок беллашувида "Пахтакор"га ютқаздик... Биринчи даврадан сўнг бунга эътибор қаратамиз. Янги ҳимоячи олишимиз керак. Чунки бир ўйинда 2 ёки 3 та тўп ўтказиб юборган жамоа ҳеч қачон ғалаба қозона олмайди. Шунингдек режамизда ҳужумчи жалб этиш ҳам мавжуд. Ўтган йили 40 та гол урган Клишин, "Олмалиқ"дан келган Зафар Полвонов бу йилги мавсумда бирорта гол уришгани йўқ. "Навбаҳор" бугун хақли равишда ғалаба қозонди. Сўнгги 5-6 учрашувда "Шўртан" турли бўлимларни ўтказмоқда. Биринчи таймда яхши тассурот қолдириб, иккинчи бўлимда ёмон ўйнаймиз ёки бунинг акси кузатилмоқда. Энди олдимизда турган қолган икки ўйинда максимал очко олишга ҳаракат қиламиз. Виктор Карпенко "Пахтакор" билан кечган ўйиннинг 60- дақиқасида жарохатланиб, уни алмаштиришни сўраганди. Футболчимизнинг шикасти бугун майдонга тушишига йўл қўймагани боис уни Наманганга олиб келмадик.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатанашди
: - Ўзим футболчилик фаолиятимда ҳимоячи бўлганим боис шогирдларимнинг ушбу чизиқдаги йўл қўйган хатолари мени хайрон қолдирмоқда. Ростини айтсам, кимни майдонга туширишни ҳам билмай қолдим. Ўзим машғулот ўтказиб, майдонга тушишим қолди холос. Дарвозабонимиз Александр Меленчук жарохат олди, сўнгра иккита ўйинда олтита гол ўтказиб юбордик. Албатта муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз, афсуски хатоларни тўғирлаб бўлмаяпти. Шунинг учун бугунги ўйин асабий тарзда ўтди. Ростини айтсам, биринчи давра тезроқ тугашини кутмоқдаман. Чунки иккинчи даврага тезроқ таркибимизни кучайтириб олишимиз ва баъзи футболчиларга жавоб беришимиз зарур. Афсуски, биринчи давра ўйинлари жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Мавсум биринчи қисмида камида 4-5 очко кўпроқ жамғаришимиз керак эди. Лекин, қимматбахо очколардан махрум бўлдик. Бугунги ўйин олдидан шогирдларимга навбатда қолган икки турда зафар қозонсак, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз мумкинлигини таъкидладим. "Локомотив" Наманганда ғаалаб қозонди, бироқ футболда хамма нарса содир бўлиши мумкин. Футболчилар ўз кучларига ишонч билан майдонга чиқишса, керакли натижага эришса бўлади. Нодир Ашурматов бугун бир нечта вазиятларда "Навбаҳор"ни голлардан сақлаб қолди. Тўғри, Олий лигадаги биринчи ўйини эканлиги сезилиб турди, лекин "Шўртан"нинг жуда чиройли киритилган биринчи голи футбол атамаси билан айтганда "олиб бўлмайди"ган тарзда урилди. Иккинчи ўтказиб юборилган гол ҳимоячиларимиз хатосидан сўнг содир бўлди. Бир ўйинга қараб Нодирга бахо бериш қийин. Бугун унинг фамилияси асосий таркибга киритилишида рол ўйнагани йўқ. Хўжаев ва Ашурматовларнинг иккисидан ким кучли бўлса илк дақиқалардан майдонга туширилади. Бугун Нодир ёмон тассурот қолдирмади. "Локомотив"га қарши учрашувда ҳам у майдонга тушиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика