“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: 26-учрашув арафасида
09 июн 2018 09:08
Новости
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”: 26-учрашув арафасида
Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 25 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-28. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 22 очкони қўлга киритган.
Наманганда ўтган сўнгги учрашувлар:
1992 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0
1993 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
1994 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 1:0
1995 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 1:0
1995 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 4:1
1998 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 4:2
1999 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
2000 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 5:4
2002 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0
2003 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1
2015 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1
2016 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1
2017 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
Эски танишларнинг бешинчи тўқнашуви
Ушбу баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ. Ўтказилган ўйинларнинг иккитасида дуранг қайд этилган иккита учрашувда “Қўқон-1912″нинг қўли баланд келган.
Ҳакамлар
Якшанба куни Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувини Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Суперлига. 15-тур
10 июнь (якшанба)
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: А. Асимов, Р. Шояхметов, А. Калинин, Д. Каримов.
Назоратчи – Н. Лутфуллин.
Комиссар – Л. Қўчқоров.
Бошланиш вақтлари
Мазкур учрашув 10 июнь куни Намангандаги “Марказий” стадионда соат 19:02да старт олади. Бугун эса Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Учрашув соат 17:30да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии