RU

Последние новости

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  1 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  6 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  138 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг Новости

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Қизилқум" бош мураббийи Юрий Лукин қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди:
- Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди ва ўйин қизиқарли кечди. Учрашув иккинчи ярмида шогирдларим толиқиб қолишган чоғи, дарвозамизга яқин ўйнадик. Жаримадан киритилган иккинчи голни хатолик деб айтмаган бўлар эдим. Чунки бунақангги аниқ зарбаларни қайтариб бўлмайди. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг учрашувга тайёргарлиги икки таймга етди, биз эса иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни йўқотиб қўйдик.

- Иккинчи бўлим бошида иккита ўзгаришга қўл урганим сабаби, ҳимоячимизнинг бармоғи жарохатлангани боис учрашувни давом эттира олмасди. Ҳужумчини ҳам алмаштиришга қарор қилдим. Ҳар ҳолда футболчимиз терма жамоа йиғинидан қайтган ва майдонга тушиши керак.

- 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрагандан сўнг қандай қилиб натижадан қониқиш ҳосил қилиш мумкин?! Биринчи бўлимдаги шогирдларим ҳаракатига эътирозим йўқ. Беллашувнинг иккинчи ярмида эса ютқазиб қўйдик.

- Жамоамиз ўртамиёна даражадаги клуб ҳисобланади. Молиявий жихатдан ҳам холатимиз яхши бўлмаганлиги учун биринчи даврадан сўнг таркибни кучайтира олмадик. Шишелов оилавий сабабларга кўра "Қизилқум"ни тарк этди. Асосан махаллий футболчиларга эътибор қаратишга тўғри келади.


Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбавҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:

- Бугун ғалаба қозонган бўлсакда, лекин мураббий сифатида ўйин сифатидан қониқмадим. Ҳимоя чизиғимизга эътирозлар кўп, лекин Худога шукур, керак бўлган уч очкони қўлга киритдик. Асосийси, мухлисларимизни хушнуд этдик. Ўйинда хатоликлар кўп бўлди. Учрашувни бошидан прессинг усулуини қўллаб, ҳужумкор ўйин кўрсатишни таъкидланганди. Аммо, футболчилар орасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шу туфайли баъзи вазиятларда "Қизилқум" осонлик билан ҳужумга ўтиб кетди.

- Бир ўйинчини ажратишни ёқтирмайман. Тўғри, агарда ўзини ижобий тарафдан яхши кўрсатиб, учрашувда илиқ таассурот қолдирса, у ёки бу шогирдимни алохида айтишим мумкин. Лекин, мақтасангиз футболчи эркаланиб кетиши мумкин. Ҳозир бу футболчи ёмон ўйнади десам, бу спортчига руҳий зарба бўлади. Такрорлаб ўтаман, нафақат бир ўйинчи, бутун жамоа кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Дарвозабон бир вазиятда қалтис ҳаракат қилди. Бахтимизга тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Агарда "Қизилқум" гол урганида, бизга қийин бўлар эди. Танаффусда ҳам дарвозабон ва ҳимоячиларга биринчи навбатда ишончли ўйин намойиш этишни сўрадим. Чунки ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин.   

- Наврўз Алимовни мавсум бошида жамоага таклиф қилгандим. Ушбу ўйинчи тўғрисида ижобий фикрдаман. Терма жамоада Миржалол Қосимов ҳам унга ишонч билдирган. Агарда у ўз устида ишлаб, юлдузлик асалига дучор бўлмаса, у янада ўсади. Аммо, унинг "Қизилқум" билан амалда шартномаси борлиги учун уни "Навбаҳор"га жалб эта олмадик.

- Бу йилги мавсумда Азим Аҳмедов ўсишга эришди. Терма жамоа мураббийлари ҳам унга ишонч билдириб туришганида, афсуски тиззаси жарохатланди ва йиғинлардан четда қолди. Агарда ярим ҳимоячимиз бир текисда футбол намойиш этса, терма жамоадан ўрин олиши янада осонлашади. Ҳозир у иккита ўйинда кучли ўйин кўрсатиб, баъзи учрашувда биз истагандек ҳаракат қила олмаяпти. Тўғри, барқарор футбол кўрсатиш қийин. Лекин, футболчи бир даражага кўтарилиб олдими, шундан пастга тушмаслиги керак. "Навбаҳор"дан терма жамоамизга ўйинчи етишиб чиқса, бу менинг ҳам ютуғим бўлади.

- Ўринбосарлар таркибидан Акбаршо Рашидхонов яхши ўйнамоқда. Бироқ, унга бироз қувват етишмаяпти. Агарда у тезроқ кучга тўлса, асосий таркибга киритсак бўлади. Чунки Рашидхонов юқори техникага эга. Наманган футболчининг охирги пайтлардаги муаммоси - ёш футолчилар ўсиб чиқмаяпти. Қайсидир маънода бунда менинг ҳам айбим бор. Мураббий сифатида ўринбосарлар таркибига ва футбол мактабларига керакли даражада эътибор бера олмадик. Лекин, клубда ишлашни давом эттирсак, ўринбосарлар таркибида яхши ўйин кўрсатган футболчини тарбиялашга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика