RU

Последние новости

21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  0 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  1 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  3 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  10 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  90 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  7

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди Новости

"Навбаҳор": "Қизилқум" мағлуб этилди

"Навбаҳор" кеча "Қизилқум"га қарши давралар оралиғидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Навоийликлар билан кечган беллашув асосан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қанча вазиятлар содир этмасин, гол уриш имкони бўлмади.

Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Айнан майдонга туширилган ўйинчилар учрашув тақдирини хал қилишди. 64- дақиқада Собир Ҳамидов Алишер Маҳмудовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди, жамоа сардори эса бундан унумли фойдаланиб, зарафшонликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Гарчи учрашувнинг қолган қисмида футболчиларимиз гол уриш учун яна кўплаб қулай вазиятлар содир этишган бўлишсада, бироқ ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, "Навбаҳор" иккинчи назорат учрашувида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Муборакнинг "Машъал" клуби билан дуранг натижа қайд этилганди. 16 июл куни жамоамиз "Сўғдиёна" билан ўзаро куч синашади.

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 65), Бобур Акбаров (Аъзам Алиев, 46), Алишер Саматов (Раҳматулло Бердимуродов, 46), Бахтиёр Ёқубов (Алишер Маҳмудов, 46), Отабек Валижонов (Илҳом Бойдедаев, 46), Азим Аҳмедов (Муҳаммад Расулов, 76), Дилшод Жабборов (Элёр Жаҳонов, 46), Мансур Саидов (Роббим Ҳасанов, 46), Андрей Лясюк (Собир Ҳамидов, 50).
Гол: А. Маҳмудов (64).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика