RU

Последние новости

23:00Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  3 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  10 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  16 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар Новости

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 23-турида "шерлар" Наманганга сафар қилади.

Аввалги турда "Обод"дан мағлубиятга учраган "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ғалаба қозонган "Пахтакор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида қуйи поғоналарга тушиб бораётган мезбонлар бу сафар мухлислари қаршисида ғалаба учун бор кучларини беришга ҳаракат қилишади. Жамоалар олий лигани тарк этишмаган ва бу учрашувни ҳам классик тўқнашув деб эътироф этишимиз мумкин.

Ўйинни "Навбаҳор" ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов сариқ карточкалари сабабли ўтказиб юборади.

Қарама-қаршилик

Ҳозирга қадар олий лигада бу клублар ўртасида 49 учрашув ўтказилган. Уларнинг 32тасида "Пахтакор", 11тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. 6 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз 85 гол уриб, дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан. Намангандаги 24 ўйин якуни бўйича кучлар тенг. 10 мартадан зафар қучгана жамоалар 4 баҳсда муросага рози бўлишган. Охирги икки мавсумда "Пахтакор" меҳмондан 1:0 ҳисобидаги ютуқлар билан қайтган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни навоийлик Рустам Бобомуродов бошқаради. Унга Ҳусниддин Шодмонов ва Сардор Ҳакимов қанотларда ёрдам беради.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви 24 сентябрь, шанба куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 17:30да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика