RU

Последние новости

22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  0 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  18 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  133 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  7 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  6 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди? Новости

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди?

22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кескинлиги ва тортишувли вазиятларга бой эканлиги билан ёдда қолганди.

Эътиборли жиҳати, ўйиндан кейин ҳам айрим давраларда бу борадаги баҳс ва мунозаралар давом этмоқда. Шу куни “Пахтакор” клуби ҳамда миллий терма жамоамиз посбони Александр Лобановни амалга оширган хатти-ҳаракатлари наманганлик мухлисларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилгач, Лобановни томошабинларга қарата аҳмоқона қилиқларни намойиш этган. Бу каби хатти-ҳаракатларни эса профессионал футболчига хос эмаслиги барчага маълум. Аслини олганда ўйингоҳнинг бошқа секторларидан ўтирган мухлислар Лобановнинг ишқибозларга қарата амалга оширган ҳаракатини кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. Аммо, дарвоза орти ва уни атрофидаги томошабинлар ҳолатни ўз кўзлари билан кўришган.

Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, ушбу ҳолат борасида мухлислар ўртасидаги баҳс ва мунозаралар якунига етганича йўқ. Айрим ишқибозлар бизга мурожаат қилиб, Лобановнинг хатти-ҳаракати учун қандай жазо кўрилди деган саволларни ҳам ўртага ташлашди. Биздаги маълумотларга қараганда, Лобанов масаласи “Пахтакор” жамоасининг ички йиғилишида кўриб чиқилибди экан.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Лобановнинг хатти-ҳаракати борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтариб, наманганлик мухлислардан Александрнинг хулқи учун узр сўраганди: Лобановнинг хатти-ҳаракати учун ўзим кечирим сўрайман. Уни ўйингоҳда мухлисларга беҳурматлик қилганлигини гапларингиздан билдим. Бу масала юзасидан эртага йиғилиш ўтказиб, дарвозабоннинг хулқини кўриб чиқамиз. Яна бир бор узр.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика