"Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Пахтакор" 730-учрашув остонасида
22 авг 2016 15:27
Новости
"Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Пахтакор" 730-учрашув остонасида
"Навбаҳор” жамоаси олий лигадаги 730-учрашувини ўтказиш арафасида турибди. 25 август куни "Шўртан"га қарши учрашув жамоанинг 730-учрашуви бўлади.
"Навбаҳор" сингари "Нефтчи" ва "Пахтакор" ҳам 20-турда 730-учрашувини ўтказади. Олий лигада фақатгина ушбу учта жамоа узлуксиз равишда иштирок этиб келмоқда.
"Навбаҳор" ҳозиргача ўтказилган 729 учрашувда 1195 очко жамғаришга эришган. "Машъал" устидан қозонилган ғалаба "Навбаҳор"нинг 353-ғалабаси сифатида тарихга кирди.
Бўлиб ўтган 729 учрашувдан 242 тасида мағлубият ва 136 тасида "Навбаҳор" дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 1265-881.
Олий лиганинг умумий жадвалида "Навбаҳор"дан олдин "Пахтакор" ҳамда "Нефтчи" жамоалари жойлашган. "Пахтакор" ҳисобида 1607 очко мавжуд бўлса, "Нефтчи" клуби 1486 очко тўплаган.
Комментарии