"Навбаҳор": Навбатдаги ўйин “Металлург” билан
20 янв 2016 20:23
Новости
"Навбаҳор": Навбатдаги ўйин “Металлург” билан
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган "Навбаҳор"нинг машғулотлари давом этмоқда.
Футболчилар бугун ҳам икки маҳаллик машғулотларда қатнашишди. Дастлабки машғулот эрталаб “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида ташкил этилди. Кечки пайт эса жамоа аъзолари “Пахтакор” ўйингоҳининг захира майдонида шуғулланишди. Таркиб борасида гап кетганида, бугун бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Аввал хабар бериб ўтканимиздек, пойтахт йиғини давомида бир қатор назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилганди. "Навбаҳор" навбатдаги учрашувни 23 январь куни Бекободнинг “Металлург” клубига қарши ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғиндаги илк ўйинда “Навбаҳор” Қаршининг “Насаф” клуби билан баҳс юритиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии