RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  13 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар Новости

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар

Теги :  Навбаҳор
"Навбаҳор" ўз мухлислари учун чипталарни бепул бермоқчи.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. 

Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кезиб юрган дамларда “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ айём совғаси сифатида 6 май куни бўлиб ўтадиган Coca-Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 6 май кунги учрашувда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳига бепул кириб, стадиондаги CIP сектордан ташқари бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини “Марказий” стадионига чорлаймиз! Зеро, фидойилиги ва жонкуярлиги бўйича мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган “Навбаҳор” мухлислари жамоани одатдагидек, юқори савияда қўллаб-қувватлаб, байрамона муҳит ҳосил қилишларига асло шубҳа йўқ. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни соат 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика