RU

Последние новости

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  7 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

"Навбаҳор": "Металлург" меҳмонда мағлуб этилди Новости

"Навбаҳор": "Металлург" меҳмонда мағлуб этилди

Бугун Олий лига 17- тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда "Навбаҳор" Бекободнинг "Металлург" клубини меҳмонда 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Кейинги турда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан кечадиган "водий дербиси" олдидан "лочинлар" яхши кайфиятда тайёргарлик кўрадиган бўлишди.
Биринчи бўлимда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари стандар вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. 14- дақиқада Тоҳир Шамсиддиновнинг қанотдан оширган тўпини Эркинов дарвозага йўллади. Зафар Сафоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Алишер Маҳмудов бурчак зарбасини ўйинга киритгач ёрдамга етиб келган Қаҳрамон Маҳамаджонов гол муаллифига айланди. Табиийки, мезбонлар вазиятни ўнглаш учун ҳужумкорликни бундан сўнг оширишди. Футболчиларимиз қарши ҳужум учун имкон пойлашмди. Танаффусга қадар Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург"да иккита қулай имконият юзага келганди. Лекин, Акмал Ортиқов ва ҳимоячиларимиз гол бўлишига имкон беришмади. Тайм охирлдарида шунингдек Эркинов рақиб ҳимоячиларининг совғасидан фойдалана олмаганини эътироф этиш жоиз. Хуллас, биринчи бўлим жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Иккинчи бўлим бошида футболчиларимиз ҳисобни 0:2 кўринишга келтиришди. Бобур Акбаров узатган тўпни Дилшод Жабборов боши билан дарвозага йўллади, Сафоев зарбани қайтаришга ожизлик қилди. Шундан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни оширишди. Хатто рақиб иккита хавфли ҳужум ҳам ташкил қилди. Аммо дарвозабонимиз ва ҳимоячилар ҳужумларни бартараф этиб туришди. Шундай бўлсада 75- дақиқага келиб Шаҳзод Нурматов ҳисобни қисқартиришни уддасидан чиқди. Бурчакдан амалга оширилган жаримадан кейин Нурматов гол урди. Натижада майдон эгалари яна катта куч билан олдинга ўтишга урунишди. Аммо, жамоамиз тўпурари Шаҳбоз Эркинов орадан бироз ўтгач 17 метрлардан аниқ зарба йўллаб ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Шаҳзод Нурматов яна ҳисобни қисқартиришга эришди. Аммо, ҳисобни тенглаштириш учун бекободликларга вақт етмади. Шу тариқа "Навбаҳор" навбатдаги сафар учрашувида 3 очко билан ортга қайтди. Аввалги турда "лочинлар" Муборакда "Машъал" меҳмони билан дуранг қайд этишганди. Эътиборлиси, "Металлург" майдонида жамоамиз сўнгги бор 2010 йилда зафар қозонган. 5 йиллик нохуш анъанага Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бу сафар барҳам беришди.

"Металлург" - "Навбаҳор" 2:3 (0:1). 8 август. Бекобод.
Ҳакамлар: В. Цейтлин, М. Саидқосимов, Т. Гайнулин, А. Шукуруллаев.
Назоратчи - Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили - В. Леткин.
"Металлург": 91. Зафар Сафоев, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 7. Дониёр Одилов (15. Алишер Зиявуддинов, 46), 8. Аюбхон Нўъмонов (25. Зоҳид Абдуллаев, 71), 9. Шаҳзод Нурматов, 13. Александр Ковалёв, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулайманов, 22. Мурод Тошматов, 77. Саид Абдужабборов (6. Дилмурод Каримов, 46), 88. Жавлон Мирабдуллаев.
"Навбаҳор": 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 9. Илҳом Бойдедаев (70. Алибобо Раҳматуллаев, 70), 10. Алишер Маҳмудов (21. Аъзам Алиев, 66), 22. Шаҳбоз Эркинов (18. Даврон Исоқов, 87), 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобур Акбаров.
Голлар: Ш. Нурматов (75, 90+2) - Қ. Маҳаммаджонов (14), Д. Жабборов (54), Ш. Эркинов (83).
Огоҳлантиришлар: Ш. Нурматов (67) - И. Бойдедаев (47), А. Ортиқов (67)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика