RU

Последние новости

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  8 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

"Навбаҳор" машғулотига Россия ва бразилиялик легионерлар қўшилди Новости

"Навбаҳор" машғулотига Россия ва бразилиялик легионерлар қўшилди

Теги :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг бугун эрталаб “Марказий” стадион майдонида ўтказилган машғулотида яна 2 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди.

Мазкур хорижлик футболчиларнинг бири Россия, иккинчиси эса бразилиялик. Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, россиялик ҳужумчи Павел Игнатович 1989 йил, 24 майда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Россиянинг “Локомотив” ёшлар жамоаси (Санкт-Петербург, 2003-2007 йиллар), “Зенит” (Санкт-Петербург, 2007-2010 йиллар), “Химки” (Москва вилояти, 2010 йил), “Динамо” (Брянск, 2011-2012 йиллар), “Амкар” (Пермь, 2012-2013 йиллар), “Динамо” (Москва, 2013-2014 йиллар), “Томь” (Томск, 2013-2014 йиллар), “Мордовия” (Саранск, 2014-2017 йиллар), “Тамбов” (Тамбов, 2017-2018 йиллар), “Нижний Новгород” (Нижний Новгород, 2018-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Россиянинг “Шинник” (Ярославль) жамоасида ўйнаётганди.


2009 йили Россия Ёшлар биринчилиги чемпиони бўлган ва ўша мавсумда 17 та гол уриб, Ёшлар биринчилиги тўпурари бўлган.

Бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер (Гути исми билан машҳур) эса 1994 йилнинг 6 октябрида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Бонсусессо” (2015 йил), “Линенсе” (2016 йил), “Академика Витория” (2016-2017 йиллар), Украинанинг “Олимпик” (Донецк, 2017 йил), “Черноморец” (Одесса, 2018 йил), “Оболонь” (Киев, 2019 йил), Мальтанинг “Хиберниас” (2018 йил), Чехиянинг “Виктория Жижков” (Жижков, 2019 йил) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Украинанинг “Авангард” (Краматорск) жамоасида ўйнаётганди.
 


Эслатиб ўтамиз, кеча “Навбаҳор” машғулотига 3 нафар янги легионер – сербиялик Боян Цигер ва Желько Димитров, бразилиялик Портела Де Аквино Сауло қўшилишганди. Энди кўрикдан ўтиш учун келган хорижлик футболчилар 5 нафарга етди.

Айни пайтда “Навбаҳор” таркибидан 3 нафар легионер – россиялик ва тожикистонлик ярим ҳимоячилар Иван Соловьёв ҳамда Эҳсони Паншанбе, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович жой олишган.

Демак, “лочинлар” кўригига келган 5 нафар хорижлик футболчидан жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган икки нафари билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


“Навбаҳор”да икки нафар сербиялик ва бир нафар бразилиялик легионер кўрикдан ўтмоқда        

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика