RU

Последние новости

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  53 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

"Навбаҳор" кучайганми ёки рақиблар кучсизланган? Бабаян 2та имтихонни 0га топширди Новости

"Навбаҳор" кучайганми ёки рақиблар кучсизланган? Бабаян 2та имтихонни 0га топширди

Турнинг афишасига айланган учрашув ҳақида.

OKMK

Рубен Санчез - 75'

Суперлига. Тур 5

09/04/2023, 18:05

1
:
2
Завершен

Навбахор

Джамшид Искандеров - 57', Шахбоз Джурабеков - 63'

45'
90'
41'  Акром Комилов
65'  Акром Комилов (Иракли Рухадзе)
65'  Мартин Боаке (Рубен Санчез)
75'  Рубен Санчез
82'  Санжар Турсунов (Ойбек Рустамов)
89'  Иракли Рухадзе
90'  Дилшод Ахмадалиев (Элдор Бегимов)
90'  Сияваш Хакназарий (Мирджахон Мирахмадов)
47'  Жамшид Болтабаев
57'  Джамшид Искандеров
63'  Шахбоз Джурабеков
73'  Темурходжа Абдухаликов (Шохруз Норхонов)
78'  Шахбоз Джурабеков (Асадбек Собиржанов)
84'  Аброр Исмоилов (Фаррух Икромов)

Икки хил "Навбаҳор"

Учрашув аввалида айтганимдек икки тенг кучли жамоалар тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатишга имкониятлари етарди ва амалда ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимда вазиятларнинг кескинлик даражасини олганда устунлик "Навбаҳор"да эканлигини, гол уриш учун яқин келганини айтиш мумкин. 26-дақиқадаёқ ҳисобни очилишига ОКМК футболчилари дарвоза тўсинига раҳмат айтишлари керак эди. Болтабоевнинг зарбаси айнан тўсинга тегиб қайтди. Майдонда кўринмас ишни бажарадиган "лочинлар"нинг яширини қуроли кўп ҳолларда зарба позицияга чиқиб бориб гол уришга ҳаракат қилади. Аммо бу сафар эмас. 35-дақиқага келиб яна Болтабоев зарба йўллади. Бу сафар Валижон Раҳимов дарвозада ким турганини бир эслатиб қўйди, тамом. ОКМКга нисбатан "Навбаҳор"да биринчи бўлимда очиқ худудлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимга келиб адолат томонлама ҳам ҳақли равишда "лочинлар" пенальтидан ҳисобни очишди. Лекин шундан сўнг устунлик тўлалигича рақиб томонига ўтди. Дарвоза томон аниқ зарбалар камайди. Умуман "Навбаҳор" кеча 90 дақиқа давомида 2 бор аниқ зарба йўллади. ОКМКда бу кўрсаткич 4тани ташкил қилди. Самвел Бабаян ҳам матбуот анжуманида: "Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик",- деган фикрни билдирди. 



Самвел Бабаян 2та муҳим имтихондан ўта олмади 

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян чемпионлик учун бу йил ўз фалсафаси ва ўйин принципларидан воз кечмоқда. Дейлик "Навбаҳор" ўтган йилларда Бабаян бошқарувида асосан битта гол ёки 1:0, 2:1, 1:1 каби кичик ҳисобларда натижани қўлга киритаётганди. Бу йил нисбатан ҳужумкорликка катта урғу қаратяпти, олдинги чизиқ вакиллари асосий планга чиқмоқда.  Жамоа ҳозиргача 5та турнинг 3тасида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 9 очко жамғарди. Ўтган мавсумда фақат битта ўйиндагина рақиб дарвозасига 3та тўп киритган эди (ОКМК 3:1).  Шундай фикрлаяпманку, чучварани ҳом санаганимни англаяпман. Бу ерда рақибларнинг даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. "Металлург", "Сўғдиёна", "Қизилқум" бу йил яхшигина кучсизланди. "Навбаҳор" илк турларда шундан фойдаланиб қолди, холос. Самвел Бабаян гвардияси кучли рақиблардан фақат "Пахтакор"  ва ОКМК билан ўйнади ва иккисида ҳам бир хил 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 9 очко ҳам очко, лекин чемпионликни мақсад қилган жамоа асосий рақобатчиларини ютмас экан, 1996 йилги хотиралар билан яшашга мажбур бўлади. Таққослайдиган бўлсак, жамоа ўтган йили 26та турда 3та мағлубиятга учраган, якунда 1 очко етмай қолганди. Айни пайтда эса 5та турда 2 бор 3 очкони қўлдан бой берди ва иккиси ҳам рақобатчилардан. Иккинчи даврада бу жамоалар Наманганга ташриф буюришади. Ўшанда "Навбаҳор" реванш олса ҳеч гапмас. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, аҳир. 

Кейинги учрашувлар

Тақвим "Навбаҳор"га буёғига нисбатан енгил рақибларни тақдим қилмоқда. 14 апрель куни Наманганда "Андижон"ни қабул қилса, орадаги кубок баҳсларидан сўнг Яйпанга "Турон" майдонига сафар қилади. Ойнинг сўнггида ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Кимга қандай билмадим, шахсан мен бу баҳсларда "Навбаҳор" хотиржам ғалаба қозонади, деб айта оламан. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика