"Навбаҳор": Кореялик футболчига 7 март куни рухсат берилиши мумкин
06 мар 2016 07:10
Новости
"Навбаҳор": Кореялик футболчига 7 март куни рухсат берилиши мумкин
Айни пайтда мухлисларимизни жанубий кореялик Чойнинг тақдири қизиқтираётганлиги бор гап.
Кеча хабар берганимиздек, футболчи иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтди. Бир сутка давомида махсус қурилма билан ҳаракатланган легионердан бугун юрак фаолиятини назорат қилувчи қурилма олинди. Тиббий марказ шифокорлари таҳлил натижаларини душанба куни маълум қилишларини билдиришди. Шу сабабли, футболчини "Навбаҳор" сафида майдонга тушиш ёки тушмаслиги сўроқ остида турибди. Ҳафта бошида эса шифокорларнинг хулосасидан кейин барча масалага ойдинлик киритилади.
Комментарии