RU

Последние новости

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  109 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  2 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда Новости

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда давом эттираётган "Навбаҳор" белгиланган режа асосида шуғулланмоқда.
4 июнь куни 14.00да белгиланган манзилда тўпланган жамоамиз аъзолари шу куни кечки пайт машғулот ўтказишди. Бугундан эътиборан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Машғулотларни “Кимёгар” ўйингоҳида олиб борилаётганлигини қайд этиш жоиз. Умумий ҳисобда Чирчиқдаги йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган. 6 июнь куни беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам жамоа сафига қўшилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Юра юртимизга ҳужум чизиғида тўп сурадиган ҳамюрти Андрей Лясюк билан етиб келади.

Мураббийлар штаби биринчи даврани ёшлар таркибида ўтказган Муҳаммад Расулов ва Омон-Биик Ҳалиловларни ҳам Чирчиқдаги йиғинга жалб этган. Ўтган мавсумда оёғидан жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев ҳам секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда.

Ғайрат ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Шу билан биргаликда Шаҳбоз Эркинов ҳам ҳозирча умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳужумчида кичик жароҳат борлиги боис югуриш билан чекланмоқда. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Чирчиқдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, футболчиларимиз 12 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 14 июль санасида эса Навоийнинг “Қизилқум” клубларига қарши майдонга тушишади.

Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Собир Ҳамидов, Шукурали Пўлатов, Шаҳбоз Эркинов, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика