"Навбаҳор": Икки назорат ўйинида ҳам мағлубият
23 янв 2016 15:47
Новости
"Навбаҳор": Икки назорат ўйинида ҳам мағлубият
Ҳар икки беллашувда ҳам Рашид Ғофуров шогирдлари рақибга имкониятни бой беришди. Таъкидлаш лозимки, таркибда бугун жамоамизга кўрикдан ўтиш учун келган айрим янги футболчилар ҳам майдонга тушишди. Абдурауф Ғуломов, Умид Акмалов, Азиз Ибрагимжанов, Нодир Мавлонов (19 ёш, ўтган мавсум "Бунёдкор"да ўйнаган), Алишер Аҳмедов (28 ёш, "Нью-Радиант", Мальдив), Сардор Азимов (20 ёш, "Бунёдкор") ва Шухрат Йўлдошев (33 ёш, "Металлург") шулар жумласидандир. Чарчоқ аломатларини бартараф этиш мақсадида "Навбаҳор" эртага тикланиш жараёнини ўтказади. Душанбадан бошлаб машғулотлар яна икки махалдан ўтказиб борилади.
Биринчи ўйинда бекободликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда ҳисобни "Металлург" ўйинчилар очишга муваффақ бўлишди. Рақиб голига ҳужумчимиз Мўйдин Мамазулумов жавоб қайтарди, 1:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтидан рақиб иккинчи голни нишонлади. Учрашув якунлангунга қадар бекободликлар яна икки бор жамоамиз дарвозасини ишғол этишди. "Навбаҳор"нинг биринчи ўйиндаги таркиби қуйидагича: А. Ортиков, Х. Каримов, Т. Шамситдинов, А. Бахриддинв, Д. Жабборов, А. Турғунбоев, Б. Тўрабоев, А. Маҳмудов, О. Валижонов, М. Мамазулумов, О. Пишур. Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Мавлонов, Алишер Аҳмедов, Сардор Азимов.
Иккинчи ўйинда ҳам "лочинлар" "Металлург"га йирик ҳисобида имкониятни бой беришди. "Навбаҳор" бу беллашувни қуйидаги таркибда ўтказди: А. Туробов, Қ. Муҳаммаджонов, Умаров, О. Жўрабоев, Ш. Йўлдошев, А. Алиев, А. Рашидхонов, Р. Асланов, С. Асқаралиев, Т. Аюпов, Ш. Аббосов. Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ибрагимжанов, Умид Акмалов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Абдурауф Ғуломов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии