RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  12 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  201 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман" Новости

"Навбаҳор" ҳимоячиси: "Менинг қайси футболчидан кам жойим бор, билмайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси жорий мавсум аввалида таркибини бир нечта футболчилар билан кучайтириб олганди.

Биринчи давра давомида янги келган футболчиларнинг аксариятига ўйин амалиёти берилган бўлса, яна айримлари ҳамон захирада имконият кутмоқда. Ўтган мавсум "Андижон"да тўп тепган ҳимоячи Хушнудбек Авилов бу йил "Навбаҳор" сафида битта баҳсда майдонга тушди. Давралар оралиғида "Андижон"га қайтиши кутилган ҳимоячи мавсумни "лочинлар" билан тугатиб қўйишни лозим топди. Футболчи билан суҳбат давомида амалиётсиз қолиб кетаётгани, жамоасини ўзгартирмагани ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

-  Мавсум бошида катта ниятлар билан "Навбаҳор"га кўчиб ўтган эдингиз. Очиғи "Андижон"даги яхши спорт формасидан кейин бундай тарзда захирада қолиб кетишни ўйлаганмидингиз? Мана мавсум ўртасидамиз, афсусланиш, ачиниш ҳиссиётлари бўлдими?

-  Тўғри айтдингиз. "Навбаҳор"га катта мақсадлар билан келгандим. Лекин захирада ўтириб қолмоқдаман. Бошида раҳбарият ўйин амалиёти бўлади, деганди. Кўриб турганингиздек акси кузатиляпти. "Навбаҳор"га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу менга келажакка сабоқ бўлди, дея оламан. 

- Ёзда "Андижон" жиддий қизиқиш билдирган экан. Ўша пайт жамоа тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезаётганди. Клубнинг молиявий таклифи сизни қониқтирмадими ёки бошқа сабаблар ҳам борми? 

- Ҳа, "Андижон" қаттиқ қизиқди. Аммо Самвел Вячеславович қўйиб юбормади. "Андижон"га борганимда ҳам пул учун эмас, ўйин амалиётига эга бўлиш учун борар эдим. Афсуски, бу амалга ошгани йўқ. 

- Мураббийлар билан клубдаги ҳолатингиз ҳақида гаплашиб олдингизми?

- Самвел Вячеславович билан гаплашиб олганман. Ушбу мураббий қўл остида 6 йил тўп тепганман. Менга албатта имконият бераман, деганди. Ҳозирча сабр қилиб кутмоқдаман. 

- Балки жамоа танлашда адашгандирсиз? Футболчи учун танлов кўп нарсани ҳал қилиб бериши мумкин...

-  Фикрингиз тўғри. Футболда жамоа танлаш муҳим. Бугунги кунда кўп нарсаларни ўйламоқдаман. Аниқроғи ишонч билдиришларини. Қайси футболчидан кам жойим бор билмайман. Майдонга туширишса ўзимни кўрсатаман. 

- Афтидан вазият шундай давом этса қишда сизни бошқа бир клубда кўришимиз мумкинми?

- Шартномам йил якунида тугайди. Катта эҳтимол билан насиб қилса легионерга айланишим мумкин. 

- "Навбаҳор" иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Жамоанинг ўйинида тартиб юзага келди. Натижалар ҳам секин-аста ижобий кўриниш олмоқда. Бу Самвел Бабаяннинг келиши билан боғлиқми? Жамоа ниҳоят мураббийга ёлчигандек...

- Албатта. Самвел Вячеславович келгач натижалар ҳам яхшиланмоқда. "Навбаҳор"га айнан шундай мураббий керак эди. Биласизми, жамоа раҳбари Отабек ака ҳам  катта ёрдам бермоқда. Молиявий томондан, ҳар томонлама шароит яратиб берганлар. Худо хоҳласа кучли учликка кира оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика