RU

Последние новости

20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  0 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир Новости

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир

Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига 14 август куни "Навбаҳор-Фарм" ҳақида бир қатор маълумотлар келиб тушди.

Бироқ ўша куни "Навбаҳор" клуби Кубок доирасида "Арал" меҳмони бўлгани учун бу материални чоп этмасликка қарор қилгандим. Ушбу маълумотларни умумлаштирган ҳолда вазиятни тушунтирамиз.

Бугунги кунда "Навбаҳор-Фарм" ва U-21 жамоаси аъзолари Наманган шаҳридаги базада яшайди. Афсуски бугунги кунда базадаги шароитлар анча оғир, еб-ичиш борасида ҳам муаммолар талайгина экан. Балки муболағадир аммо баъзида ёш футболчилар машғулотларга нон ва сув ичиб чиққан пайтлар ҳам бўлган. Бунинг устига апрель ойидан буён футболчилар умуман маош олишмаган. Суперлигадаги асосий жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилгани учун барча эътибор фақат асосий жамоага берилаётгандек назаримизда.




Биламизки Фарм клуб ҳамда U-21 жамоаси асосий жамоага футболчи етказиб бериши лозим. Улар олдида бошқа ҳеч қандай вазифа йўқ. Биринчи даврада U-21 жамоасидан фақатгина Асадбек Жўрабоев "Навбаҳор" асосий жамоаси таркибида майдонга туширилган холос. Жўрабоев Суперлигада битта (13 дақиқа) ва Кубок доирасида битта (27 дақиқа) ўйинда захирадан майдонга туширилганди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида Асадбек "Олимпик" клубига кўчиб ўтди ва 3та ўйинда 2та гол уришга ҳам улугрди. Тўғри бош мураббий майдонга исталган футболчини туширади ва бунга ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ. Биз шунчаки фактларни келтирдик холос.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор-Фарм" Про лига мусобақа жадвалида 11та клуб орасида 11та ўйиндан кейин 9 очко билан 9-ўринда бормоқда. Охирги 11-ўриндаги жамоа ҳисобида ҳам 9 очко мавжуд. "Навбаҳор U-21" жамоаси эса U-21 чемпионатида 16та ўйиндан 9 очко билан сўнгги 16-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор" мухлисларига мурожаат: Ушбу мақола чиққанидан кейин сайт ва муаллифни ҳақорат қилишингиз мумкин. Лекин ўзингиз яхши кўрган, мухлислик қилиб келаётган жамоада ўйнаши кутилаётган ёш укаларингизнинг аҳволи бу билан яхшиланиб қолмайди.





Ушбу хабар фақатгина битта мақсадда сайтга чоп этилмоқда: "Навбаҳор" клуби раҳбарият томонидан "Фарм" ва U-21 жамоасига эътибор қаратилиши учун. Бу хабарга раддия ёзиш шарт эмас, шунчаки наманганлик ёш футболчиларга шароит қилиб беринглар илтимос.


Агар сизда ҳам қандайдир муаммо бўлса Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига ёзинг. Анонимлик 100 фоиз сақланиб қолади.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика