"Навбаҳор": Эртага Тошкент йиғини бошланади
03 янв 2017 14:43
Новости
"Навбаҳор": Эртага Тошкент йиғини бошланади
Янги йил байрами муносабати билан "Навбаҳор" аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинганди.
Эртадан тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин Тошкентда ташкил этилади. Пойтахтдаги машғулотлар давомида бир қатор назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилган. Айни пайтда дастлабки бешта ўйинда “Навбаҳор”га рақиблик қиладиган жамоалар номи маълум.
Биринчи учрашув 9 январь куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказилади. 13 январга белгиланган иккинчи ўйин Муборакнинг “Машъал” клуби билан бўлиб ўтади. Кейинги учрашувлар “Қўқон-1912” (18 январь), “Металлург” (21 январь) ва “Бухоро” (26 январь) клублари билан ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии