"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди
11 янв 2020 21:38
Новости
"Навбаҳор" эртага “Одил Жуниор” футбол академиясида "Турон" билан ўйнайди
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.
“Лочинлар”га Про-лига вакиллари – “Турон” (Яйпан) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоалари спарринг- рақиб бўлади.
Дастлабки назорат-синов баҳси эртага, яъни 12 январь куни соат 14:00да Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясида яйпанликларга қарши ўтказилади.
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионер футболчиларни тушириб, уларнинг маҳоратларини синовдан ўтказиш ниятида.
"Нефтчи" билан кечадиган иккинчи ўртоқлик баҳси эса 16 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Фарғонада ўтказилади. “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашувда майдонга аралаш таркибни тушириш режалаштирилмоқда.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии