"Навбаҳор" эртага Наманганда машғулотларни бошлайди
21 фев 2019 18:50
Новости
"Навбаҳор" эртага Наманганда машғулотларни бошлайди
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳридаги машғулотларни якунлаб, 18 февраль куни юртимизга қайтиб келишганди.
Шундан сўнг, футболчилар 20 февраль куни тиббий кўрикдан ўтишган бўлса, 21 февраль куни тест-нормативларни топширишди.
“Лочинлар” янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўқув-машғулот йиғинини Наманганда ўтказишади.
Андрей Канчельскис шогирдлари Намангандаги йиғинни эртадан бошлашади. Эртага бир маҳал машғулот ўтказилса, 23 февралдан машғулотлар икки маҳалдан давом эттирилади.
Комментарии