RU

Последние новости

19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  0 19:12Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  49 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  5 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  18 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3

"Навбаҳор": Дастлабки ўйин “Нефтчи”га қарши Новости

"Навбаҳор": Дастлабки ўйин “Нефтчи”га қарши

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” ёшлар жамоаси Фарғонада бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этади.
Куни кеча 30 январда старт оладиган турнир тақвими тасдиқланди. Қуръа натижаларига кўра Лян бошчилигидаги ёшларимиз “А” гуруҳидан ўрин олишди. Гуруҳда футболчиларимизга “Нефтчи”, “Қўқон-1912-2”, Андижоннинг “УзДонгЖу” ва Ёзявоннинг “Ёзявон-лочинлари” жамоалари рақиблик қилишади. Дастлабки учрашув 30 январ куни “Нефтчи” клубига қарши бўлиб ўтади. Ёшларимиз 2-турда дам олишса 3-турда “УзДонгЖу” (3 феврал) билан баҳс олиб боришади. 5 феврал куни "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи таркиби билан куч синашсак, 6 февралга белгиланган охирги ўйин “Ёзёвон-лочинлари”га қарши бўлиб ўтади. Умуман олганда бу йилги мусобақада водийнинг 10 та жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун баҳс олиб боради. “В” гуруҳидан эса “Қўқон-1912”, “Нефтчи-2”, “Цементчи”, “Андижон-2” ва “ФарДу-Футболинфо” жамоалари жой олишган. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган жамоалар 7 феврал куни финалда куч синашишса 2-ўрин соҳиблари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади. 
Бугун ёшларимиз Андижонда биринчи лига вакили “УзДонгЖу” билан навбатдаги назорат ўйинида куч синашишди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган ўйинда майдон эгаларининг ягона киритган голи андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Ёдингизда бўлса “УзДонгЖу” бир ҳафта олдин Наманганда меҳмон бўлиб, Лян шогирдлари билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди. Ёшларимиз “УзДонгЖу” билан яна бир бор куч синашиш имконига эга бўлишади. Бу сафарги қарама-қаршилик “Ҳоким кубоги” турнирида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика