RU

Последние новости

11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  1 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  7 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  8 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2 07:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 07:15МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   51 03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда икки тўп фарқини бой берди ва ПСЖга мағлуб бўлди  83 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  62 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  23 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  3

"Навбаҳор": “Бунёдкор” ёшлари билан дуранг қайд этилди Новости

"Навбаҳор": “Бунёдкор” ёшлари билан дуранг қайд этилди

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Навбаҳор" бугун “Бунёдкор” ёшлари билан навбатдаги назорат учрашувида куч синашди.
“Бунёдкор” ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган баҳсда мураббийларимиз олдинги учрашувларда майдонга тушмаган ва кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар хизматидан фойдаланишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ёш “қалдирғочлар” ҳисобни очишга эришишганди.

Тез орада Сербиядан таклиф этилган ҳужумчи Александар Лепосавич ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин ҳам футболчиларимиз устунликка эришиб, рақиб дарвозаси қаршисида кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Лекин, Отабек Валижонов (2 марта) ва Юрий Рижколар имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашув охирларида “Бунёдкор” ёшлари пенальтини аниқ амалга ошириб, олдинга чиқиб олишганди. Тез орада Аъзам Алиев жавоб тўпини киритиб, баҳсни 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланишини таъминлади. 

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда майдонга тушди: Достон Тўхтабоев, Тоҳир Шамсиддинов, Омон-Биик Ҳалилов, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Александар Лепосавич, Муҳаммад Расулов, Азиз Турғунбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Роббим Ҳасанов.

Таркиб хусусида гап кетганида, ўтган мавсумни Ғузорнинг “Шўртан” клубида ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджонов мавсум якунига етгач жамоа ихтиёрига қайтганди. Маълум вақт давомида машғулотларда қатнашган ҳимоячи “Қўқон-1912” жамоасига ижарага берилди. Айни пайтда жамоамиз марказий ҳимоясида жиддий рақобат юзага келганлиги учун мураббийлар шундай қарорга келишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика