"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви охирида қўйилган пенальтида ҳакам тўғри қарор қабул қилдими?
19 авг 2024 22:41
Новости
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви охирида қўйилган пенальтида ҳакам тўғри қарор қабул қилдими?
Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда (1:2 пайтида) ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилади ва "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Экспертимиз россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ушбу вазият ҳақида фикр билдирди.
"Ҳужумнинг биринчи фазаси бўйича саволлар туғиляпти, тўп "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Аммо лавҳалар сифати туфайли аниқ бир нарса дейиш қийин.
Шундан сўнг жарима майдончасига тўп узатилди ва "Бунёдкор" посбони тўпга ета олмай, катта эҳтимол билан рақибнинг юз қисмига қўли билан тегиб кетди. Аммо бу ерда ҳам лавҳалар жуда сифатсиз, ракурслар ёмон, вазият борасида аниқ фикр билдириб бўлмайди. Ҳаракат механикаси бўйича гапирадиган бўлсак, "Бунёдкор" посбони "Навбаҳор" футболчисининг юзига теккандек тасаввур уйғонди. Ҳакам яхши позицияда эди, у вазиятни кўрди ва пенальти қўйишга ҳаққи бор эди".
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии