RU

Последние новости

18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  2 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  4 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  9 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18

"Навбаҳор": Ашурматовнинг тайёргарлик борасидаги фикрлари Новости

"Навбаҳор": Ашурматовнинг тайёргарлик борасидаги фикрлари

Жамоамиз мавсумга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Кеча бир маҳал ўтказилган машғулотлар чоғида футболчилар бассейнда сузиш машқларини бажаришганди.
Бугундан эса яна майдонга қайтилди. Ҳозиргина “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган машғулот якунига етди. Йиғиннинг дастлабки кунларида иштирок эта олмаган ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновни бугун мураббийлар ихтиёрига етиб келганлигини айтиш мумкин. Айни пайтда “Навбаҳор” мухисларини жамоада рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар қизиқтириши турган гап. Бундан ташқари ишқибозлар маҳаллий бўлган футболчиларни “Навбаҳор”га қайтариш борасидаги таклифларни ҳам билдиришмоқда.

Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бугунги кунда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Дубайда бўлишига қарамай, “Навбаҳор” билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Хуллас Ашурматов жамоадан узоқда бўлсада, жамоа билан боғлиқ режаларни тузиб, уларни амалга тадбиқ этиш борасида изланмоқда. Бевосида ёрдамчилари билан ҳар куни алоқага чиқиб, машғулотларни ўтиш жараёнини назорат қилмоқда. Олиб борилаётган селекция ишлари ва тайёргарлик жараёни ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Бахтиёр Аъзамовичга мурожаат қилдик: - Кўпчилик мухлисларимизи жамоада бўлаетган ва рўй бериши кутилаётган ўзгаришлар қизиқтириши аниқ.

Ҳозир селекция жараёни давом этмоқда. Асосий вазифа ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолиш эди. Қайсидир маънода буни уддасидан чиқдик. Шартнома тузган айрим футболчиларимизга бошқа клублардан моддий томондан фойдалироқ шартнома таклиф қилинишига қарамай янги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиламан дейишгани учун клуб томонидан миннатдорчилик билдирган бўлардим. Биз ҳам “Навбаҳор” таркибини кучли футболчилар ва бошқа жамоаларда ўзини кўрсатаётган маҳаллий футболчилар билан кучайтиришни хоҳлаймиз. Лекин, футболчилар билан олиб бориладиган музокара пайтида йўқ маблағни ваъда қилиб улар олдида обрўимизи йўқотишни хоҳламаймиз. Шу сабабли ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда жамоани кучайтирмоқдамиз. Тасаввур қилинг, масалан жамоага таклиф қилмоқчи бўлган ўйинчига “Олмалиқ”да уч сўм тўлашяпти.

Ўша футболчига “Бунёдкор” таклиф билан чиқиб, беш сўм ваъда қилмоқда. Уларга сен маҳаллий йигитсан, жамоамизга келсанг бир сўм тўлаймиз деб таклиф қиляпмиз. Ҳар бир футболчини оиласи, яқинлари бор. Имкон бўлганида молиявий имкониятини яхшилаб олиши керак. Ёки бўлмаса шартномаси бор ўйинчини жамоага таклиф қиляпмиз. Футболчини трансфер ҳуқуқига эгалик қиладиган клуб ўйинчи учун маълум миқдордаги маблағни сўраган ҳолда сотиб олиш таклифни билдиришади. Айни пайтда бизда бундай имконият йўқ. Шу сабабли клуб раҳбариятини мухлисларимиз тўғри тушунишларини хоҳлаган бўлардик. Агар бюджетимиз тасдиқланса ва яхши ўйинчиларни олиш имкониятига эга бўлсак албатта жамоани мухлислар хоҳлаган даражада кучайтирамиз.

- “Шўртан”дан қайтган Маҳаммаджоновнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Қаҳрамон Маҳаммаджонов йиғинларда ўзини бошқа ҳимоячиларда кучли эканлигини амалда исботлай олса, албатта уни жамоада олиб қоламиз. Охирги пайтда мухлислар мендан Аюбхон Ғаппаров тўғрисида сўрашмоқда. Ўтган йилги йиғинларда унинг имкониятларини кўриб чиққанмиз. Аюбхон яхши йигит, лекин мураббийларнинг ўйин услубига мос келмагани учун у билан дўстона тарзда хайрлашгандик. Агар “Андижон” таркибида ўзини кўрсатганда, уни яна жамоага таклиф қилган бўлардик. Афсуски Аюбхон “Андижон”да асосан захира ўриндиғида қолиб кетди. Футболчнинг келгуси фаолиятига клуб номидан омад тилаймиз ва насиб қилса келажакда яна бирга ишлашимиз мумкин деб қоламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика