"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда
17 июл 2015 14:25
Новости
"Навбаҳор": Абдураҳмонов машғулотларда қатнашмоқда
Шундан сўнг жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинади. 22 июлдан яна машғулотларга киришилади. Навбатдаги йиғин эса пойтахтда ташкил этилади. Бу йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан 24 июль куни Самарқанднинг “Динамо” клуби, 26 июль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан баҳс олиб борилади.
Таркиб хусусида гап кетганида, бугун жамоа сафига чемпионат биринчи ярмини Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган футболчи Достон Абдураҳмоновни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Абдураҳмонов мавсум иккинчи ярмини жамоамизда ўтказишга яқин турибди. Жамоамиз футболчиси Азамат Бобожоновни ўзига бошқа жамоа қидириши мумкинлиги борасида тарқатилган хабарга бош мураббий Бахтиёр Ашурматов қуйидагича изоҳ берди:
“Бобожонов жамоамиз машғулотларида қатнашмоқда. Демак, Азамат иккинчи даврани ҳам “Навбаҳор”да ўтказади. Шундай экан уни бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас”.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии