RU

Последние новости

13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  1 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  12 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  12 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди? Новости

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди?

Коста-Рика терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" клуби 35 ёшли дарвозабони Кейлор Навас миллий жамоанинг Жанубия Корея ва Ўзбекистонга қарши ўйинлари учун чақирилмаган.

Аниқлик киритилишича, мураббий Луис Фернандо Суарес Жанубия Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳслар учун жорий мавсум ҳали ПСЖ сафида майдонга тушмаган тажрибали посбоннинг ўйинидан яхши хабардор ва унга ишонади. Мутахассис Жаҳон чемпионати олдидан бошқа дарвозабонларни синовдан ўтказиб кўрмоқчи. Бу эса коста-рикалик мухлисларнинг ажабланишига сабаб бўлди.

"Кейлор Навасни синовдан ўтказиш шарт эмаслиги аллақачон маълум. Ўртоқлик учрашувларидан мақсад – қолган дарвозабонларни ҳам синаб кўриш", – деди Суарес.

Маълумот учун, терма жамоа йиғинига дарвозабонлардан Патрик Секейра ("Луго", Испания), Эстебан Альварадо ("Эредиано", Коста-Рика) ва Аарон Крус ("Депортиво Саприсса", Коста-Рика) чақирилган.

Коста-Риканинг Жанубий Кореяга қарши учрашуви 24 сентябрь куни, Ўзбекистон билан учрашуви эса 27 сентбярда Сувондаги Жаҳон Кубоги стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика Қатардаги Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Германия ва Япония билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика