Навас чемоданини тайёрламоқда
23 авг 2022 23:32
Новости
"La Repubblica"нинг маълум қилишича, ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас тез орада "Наполи" футболчисига айланади. Клублар 35 ёшли посбон трансфери бўйича келишувга эришишган.
Олдинроқ коста-рикалик Италия клуби томонидан ижарага олиниши, ПСЖ эса ўйинчи маошининг бир қисмини тўлаши айтилганди.
Янги масум старт олишидан аввал парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальтье Жанлуижи Доннаруммани асосий дарвозабон дея эълон қилган эди.
Навас 2021/22 йилги мавсумда ПСЖ учун 26 ўйинда 24 та гол ўтказиб юборган. Унинг клуб билан келишуви 2024 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии