RU

Последние новости

12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  3 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  3 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11

Наумов, Бердимуродов ва Кочнев “Олмалиқ” кўригида Новости

Наумов, Бердимуродов ва Кочнев “Олмалиқ” кўригида

“Олмалиқ” йиғинига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Оқ-тепа”да ўтказган дарвозабон Михаил Наумов айни дамда “Олмалиқ” кўригида бўлиб турибди. Футболчининг айтишича, унинг клубда қолиш масаласи ҳозирча очиқлигича турибди. Агарда кўрикдан муваффақиятли ўта олсагина, битим имзоланади. Маълумот учун, 31 ёшли Наумов бунгача “Сурхон”, “Машъал”, “Насаф” ва “Сўғдиёна” каби жамоаларда ўйнаган.

Шунингдек сўнгги йилларни “Навбаҳор”да ўтказган Раҳматулло Бердимуродов ҳам олмалиқликларнинг машғулотларида иштирок этаётганини айтиш жоиздир. Чап қанот ҳимоячиси бўлган Бердимуродов ҳам ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Бухоролик Евгений Кочнев ҳам булардан аввал “Олмалиқ” йиғинига келиб қўшилганини ҳам эътироф этиш лозим. Хориж клубига ўтиши кутилаётган Рўзимбой Аҳмедов ҳам айни дамда Игорь Шквирин ўтказаётган машғулотларда иштирок этиб турибди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика