RU

Последние новости

23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  1 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  4 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  9 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  12 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  3 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  60 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  7

"Насаф"ни ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувида қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми? Новости

"Насаф"ни ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувида қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми?

"Насаф" жамоаси мухлислар клуби фаоллари ажойиб бир ташаббус билан чиқишди.
Улар жамоанинг ОЧЛ-2014 плей оффдаги Қатарнинг "Ал-Жайиш" жамоаси билан бўладиган учрашувда бевосита стадионда туриб қўллаб-қуватлашни мақсад қилишди. Шунингдек ушбу ташаббусга қўшилишни ихтиёр қилишган мухлисларни ҳам ўз сафларига такиф қилишмоқда.

Ушбу ташаббусга қўшилишни яъни жамоа мухлислари билан бирга "Ал-Жайиш" - "Насаф" учрашувини Доха шаҳридаги "Қатар СК" стадионида томоша қилиб, "аждарлар"га мадад бўлишни ҳоҳловчилар жамоа мухлислар клуби фаоли Зиёдулла Сафаровга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 95 505 11 17.

Мухлислар клуби фаоллари сайёҳлик фирмаларининг бири билан сафар режалари ва харажатларини олдиндан келишиб олишган. Сафар қуйидаги режага асосан уюштириладиган бўлди. 2014 йил 5 февраль куни Тошкентдан Дубайга самолётда парвоз қилинади ва ўша куннинг ўзида Дубайдан Дохага борилади у ерда меҳмонхоналарнинг бирида жойлашишиб,  8 февралгача Доха шаҳрини томоша қилишади. 8 февраль куни учрашувни томоша қилишиб, яна Дубай шаҳрига қайтиб келишади. Мухлислар ҳоҳлашганидек "Насаф" "Ал-Жайиш"ни мағлубиятга учратса, 15 февралгача БААнинг Дубай ва бошқа шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар уюштирилади ҳамда жамоанинг машғулотларини ҳам томоша қилиш имконига ҳам эга бўлишади. Шунингдек 15 февраль куни "Насаф" жамоаси иштирокидаги навбатдаги пей-офф учрашувини ҳам томоша қилишади. Демак, сафар 5 февралдан 16 февралгача, жами 11 кун давом этади. 16 февраль куни Дубай-Тошкент авиа йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади. Ушбу сайёҳлик сафари харажатлари олдиндан 5 000 000 сўм атрофида қилиб белгиланди. Бунга авиа чипталар, меҳмонхона харажатлари, овқатланиш, виза харажатлари ва бошқа транспорт харажатлари ҳам киради. Сафарга боришни ҳоҳлаганлар паспортларида ОВИР визаси бўлиши керак.

Азиз "Насаф" мухлисари агар сизда шундай ҳоҳиш пайдо бўлса, тез кунларда З.Сафаровга юқорида келтирилган телефон рақами орқали мурожаат қилинг ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволларингизга ҳам жавоб оласиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика