RU

Последние новости

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  0 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  16 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

“Насаф”га қарши баҳсдан сўнг Вадим Абрамов нималар деди? Новости

“Насаф”га қарши баҳсдан сўнг Вадим Абрамов нималар деди?

“Нефтчи” ҳамда “Насаф” (0:3) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

–  Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердим. Уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Агар улар мана шундай қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтишса, мен ишонаманки юқоридаги фикрим ўз исботини топади. “Нефтчи”нинг айни пайтдаги вазифаси Олий лигада жон сақлаб қолишдан иборат. “Насаф” яхши жамоа. Лекин ўтказиб юборилган икки голда яққол ўзимиз хато қилдик. Устига утсак, ўзимиз яратдан хавфли вазиятларни ҳам голга айлантира олмадик. Қарши жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Ҳозир таркибимизда бир қатор иқтидорли ва ёш футболчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, катта тажриба тўплашмоқда. Бу эса “Нефтчи” жамоасининг келажаги учун ўзининг мевасини беради. Ҳозир бизга омад етишмаяпти.  Лекин барибир ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ишлашда давом этамиз, – деди Абрамов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика